| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
жазодан ўтиб кетмаслик керак. Бошқа жазони қўллашдан эса ҳадис қайтараётгани йўқ. Шунга кўра, бу иш қозининг ижтиҳодига ҳавола қилинади.
Шундай қилиб, бу ҳадисдан шу нарса тушуниладики, у тайин қилинган жазодан ортиб кетишдан қайтаради ва унинг бу қайтариши бошқа жазоларни қўлламасликни ўз ичига олмайди. Шавконий айтади: «Кейинги олимлардан бири бу ҳадисни, волийлардан бошқалар тарафидан содир бўлган одоб бериш маъносида, дейди. Масалан, хожанинг ўз қулини, эрнинг ўз хотинини, отанинг ўз боласини уришлари каби». Лекин ҳадисдаги «кимки» сўзи умумий маънода бўлиб, уни волийдан бошқасига хослайдиган ҳужжат ворид бўлмаган. Ҳадиснинг шарҳи шуки, кимки ҳад белгиланмаган жиноят учун жазо белгилашда ҳад жазосигача етиб борса, у ҳаддан ошувчидир. Аммо бир неча жазоларни қўлласа-ю, ҳад жазосигача етиб бормаса, у ҳаддан ошувчилардан бўлмайди.
Таъзир жазосини белгилаш аслида халифанинг ҳуқуқидир. Бу ишни қозининг ижтиҳодига ҳавола қилишга ҳам, қозини ундан қайтариб, унинг учун ўзи белгилаб беришга ҳам халифанинг ҳаққи бор. Чунки қози халифанинг ноибидир. Қозилик замон, макон ва ҳодисага хос бўлган ишдир. Шунга кўра, халифа қозини айрим масалаларгагина хослаб, таъзир жазосини белгилашдан бутунлай ман этиши ҳам, баъзи масалаларда рухсат бериб, баъзи масалаларда изн бермаслиги ҳам мумкин. Қандай бўлмасин, таъзир жазоси белгиланаётганда шаръий ҳукмлардан нарига ўтолмайди. Негаки ҳар қандай иш фарз, мандуб, мубоҳ, ҳаром ёки макруҳлардан бири бўлмай иложи йўқ. Мубоҳда мукаллаф қилиш-қилмасликда ихтиёрлидир. Шунга биноан, уни қилган одам Оллоҳнинг буйруқлари ва тақиқларига итоат қилмаган бўлмайди. Аксинча, шариат танлаш ҳуқуқини берган ишлардан бирини танлашда Оллоҳнинг буйруқлари ва тақиқларига итоат этган ҳисобланаверади. Макруҳ ва мандуб учун, яъни макруҳни қилган ва мандубни қилмаган одам учун Оллоҳ Таоло жазо тайинламаган. Шундай бўлгач, давлатнинг ҳам уларга жазо тайинлаши дуруст эмас. Чунки жазо тайинлаш мандубни қилишга, макруҳдан эса тийилишга мажбурлашдир. Бунинг маъноси мандубни фарзга, макруҳни ҳаромга айлантириш демакдир. Бундай қилишга давлатнинг ҳаққи йўқ. Шунга кўра, у мандубнинг қилинмагани, макруҳнинг эса қилингани учун таъзир жазосини белгилаш ҳуқуқига эга эмас. Демак, мубоҳ, мандуб ва макруҳлар учун жазо тайинланмайди.
173-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|